ИНВЕСТОРЛАРГА ЯРАТИЛГАН СОЛИҚ ИМТИЁЗЛАРИ

Президент Шавкат Мирзиёевнинг 2020 йил 24 январдаги Олий Мажлисга Мурожаатномасида “2020 йилда ўзлаштириладиган инвестицияларнинг салмоқли қисми тўғридан-тўғри хорижий сармоялар ва кредитлар бўлиши, шу билан бирга инвесторларни қўллаб-қувватлаш мақсадида уларга солиқларни бўлиб бўлиб тўлаш, инфратузилма яратиш харажатларини қисман давлат томонидан қоплаш механизмлари жорий этилиши” алоҳида қайд этиб ўтилганди.

Жумладан, республикада солиқ-бюджет сиёсатини ислоҳ қилиш доирасида хорижий инвесторларга қулайликлар яратиш борасида муайян ишлар амалга оширилди. Масалан, солиқ юкини камайтиришга қаратилган ишлар бунинг яққол тасдиғидир. Ўзбекистон Республикасининг 2035 йилгача ривожланиш Стратегиясининг концепциясида инвестицияларнинг ва Ўзбекистон Республикаси бюджети даромад қисми ўсиб боришини рағбатлантирадиган замонавий юмшоқ солиқ тизимини яратиш вазифалари белгиланди.

Давлат солиқ қўмитаси сармоядорлар учун қуйидаги таклифларни билдиради:

  1. Инвесторнинг манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича амалий маслаҳатлар бериш, Ўзбекистонда хорижий инвесторлар учун бериладиган кафолатли чегирма ва имтиёзлардан фойдаланишни таъминлаш.
  2. Чет эл инвестицияларини жалб қилиш мақсадида бюджетга солиқ тушумларининг ўсишини таъминловчи ва капитал бозорларида рақобатлашишга имкон берувчи солиқ режимига риоя қилинишини таъминлаш.
  3. Инвесторлар учун солиқ ставкаларини музлатишнинг махсус тартибларини ишлаб чиқиш.
  4. Ўзбекистон иқтисодиётининг устувор тармоқларида ишлайдиган солиқ тўловчиларга имтиёзлар беришнинг самарали механизмини ишлаб чиқиш;
  5. Солиқ тўловчилар учун барқарорликни ва олдиндан тахмин қилишни таъминлаш мақсадида солиқ қонунчилигини янада мақбуллаштириш ва соддалаштириш чоралари кўриш мақсад қилиб олинган.

Хорижлик инвестор солиқдаги қайси қулайликлар учун Ўзбекистонни танлаши керак?

Ўзбекистон жаҳон ҳамжамияти олдида ўзининг ижтимоий-иқтисодий ривожланиш даражаси, дунё харитасида географик жойлашиши, табиий ресурсларининг таркиби ва захираси, ҳукумат олиб бораётган ижтимоий-иқтисодий сиёсат ва бошқалар муҳимдир.

Ўзбекистонда хорижий сармоялар ва чет эллик сармоядорлар фаолиятининг ҳуқуқий кафолатлари ва уларни ҳуқуқий ҳимоялашнинг механизмлари аниқ яратилган.

Шу билан бирга янги таҳрирдаги Солиқ кодекси билан солиқ қонунчилигида қуйидаги янгиликлар жорий этилди:

● солиқлар ва йиғимларнинг сони ва турлари, шунингдек алоҳида солиқ режимлари оптималлаштирилди.

Хусусан, солиқларнинг 9 тури, катта бўлмаган корхоналар учун (1 млрд. сўмгача обороти билан) эса айланмадан солиқ кўринишидаги алоҳида солиқ режими сақланиб қолинди ҳамда ҚҚСнинг ставкаси 20 фоиздан 15 фоиз пасайтирилди.

Ўзбекистонда алоҳида тадбиркорлар учун солиқ имтиёзлари бор инвесторларга-чи?

Мамлакатда тадбиркорликни ривожлантириш ва хорижий инвестицияларни жалб қилиш учун солиқ юкини изчиллик билан камайтириш ва қулай шартшароитларни яратишни таъминлайдиган солиқ тизими шакллантирилган.

Бунда тўғридан­тўғри хусусий хорижий инвестициялар ҳажми қуйидагича бўлганда ресурс солиқлари бўйича имтиёзлар берилади:

  • 300 минг АҚШ долларидан 3 млн. АҚШ долларигача – 3 йил муддатга;
  • 3 млн. АҚШ долларидан ортиқ 10 млн. АҚШ долларигача – 5 йил муддатга;
  • 10 млн. АҚШ долларидан ортиқ бўлганда – 7 йил муддатга. (ПФ­3594)

Шунингдек, мамлакатимизда эркин иқтисодий зоналарда хорижий сармоялар ҳисобига ташкил этилган корхоналар ҳам ресурс солиқларидан озод этилган.

Мазкур имтиёзлар киритилган инвестициялар ҳажмига қараб 3 йилдан 10 йил муддатгача, жумладан:

  • 300 минг АҚШ долларидан 3 млн. АҚШ долларигача ҳажмдаги инвестициялар – 3 йил муддатга;
  • 3 млн. АҚШ долларидан 5 млн. АҚШ долларигача ҳажмдаги инвестициялар – 5 йил муддатга;
  • 5 млн. АҚШ долларидан 10 млн. АҚШ долларигача ҳажмдаги инвестициялар – 7 йил муддатга (ПФ­4853).

Тадбиркорлар учун қулайликлар

Инвестициялар ва инвестиция фаолияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунида инвестицияга оид солиқ кредити инвесторларни қўллаб-қувватлаш мақсадида уларга инвестицияга оид солиқ кредити берилиши ва ушбу кредит бўйича тўлаши керак бўлган солиқ тўловларини, кредит суммасини ва ҳисобланган фоизларни Солиқ кодексига мувофиқ кейинчалик босқичма-босқич тўлаган ҳолда камайтириш имконияти берилади.

Бу ўз ўрнида Жаҳон ҳамжамияти ва Марказий Осиё давлатлари орасида Ўзбекистон Республикаси хорижий инвестицияларни жалб этишдан манфаатдор эканлигини эътироф этади.

Солиқ тизими соддалаштирилди. Хорижлик инвесторларнинг қизиқиши ортдими?

Кичик бизнеснинг рақобатбардошлигини ошириш учун шароитлар яратилиши ҳисобига, қўшилган қиймат солиғи тўловчиларининг сони 82,4 мингтага етди ёки солиқ ислоҳотларининг бошланишига нисбатан 12,2 бараварга ошди.

2019 йилда тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар 4,2 миллиард долларни ташкил этиб, 2018 йилга нисбатан 3,1 миллиард долларга ёки 3,7 баробар ўсди. Инвестицияларнинг ялпи ички маҳсулотдаги улуши 37 фоизга етди.

2019 йилда хорижий сармоялар билан ташкил топган корхоналарда 140 та корхоналар томонидан 113 млрд. сўмлик солиқ имтиёзларидан фойдаланилган.

Ҳозирда юртимизда кўплаб хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар тузилмоқда ва улар турли хил тармоқларда фаолият кўрсатмоқда. Хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар сонининг ўсиб бориши, энг аввало, мамлакатдаги сиёсий барқарорлик ва инвестиция фаолиятининг қонуний асослари такомиллашиб бораётганлиги билан изоҳланади.

Шаҳбоз ҒАЙРАТОВ,
Давлат солиқ қўмитасининг
Ресурс солиқлари ва бошқа тушумлар
бўлими катта инспектори.


TELEGRAM: 👉https://t.me/soliq_plus

🔰FACEBOOK: https://fb.com/Soliqplusuz



Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайтдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.
Условия использования материалов: Все права защищены законами Республики Узбекистан о средствах массовой информации и об авторском праве и смежных правах.

1) Необходимо поставить голубой линк к слову «Soliq plus / Налоги плюс» и направить на наш телеграм канал https://t.me/soliq_plus
2) Неосведомленность об этих правилах не освобождает от ответственности, зафиксированной в соответствующих законодательных актах.