ЯККА ТАРТИБДАГИ ТАДБИРКОР ҚАНДАЙ СОЛИҚЛАРНИ ТЎЛАЙДИ?

Якка тартибдаги тадбиркорларни солиққа тортиш тизимини соддалаштириш ва енгиллаштириш бўйича 2019 йилда 2018 йилга нисбатан қатъий солиқ ставкаси 30 фоизгача туширилди.

Бунинг натижасида 2019 йил давомида илгари фаолиятини тўхтатган 66 минг нафар (45%) ЯТТлар фаолиятини қайта тиклади, 109 минг нафар жисмоний шахслар рўйхатга олинди ва уларнинг сони 245 мингтага етди.

Амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мантиқий давоми сифатида янги таҳрирдаги Солиқ кодекси билан ЯТТлар учун қатъий белгиланган солиқ ставкаси 2020 йилда яна 25 фоиздан 60 фоизгача пасайтирилди.

Янги таҳрирдаги Солиқ кодексининг яна бир муҳим принципи – якка тадбиркорлар ва юридик шахсларни солиққа тортиш тартиблари бирхиллаштирилди.

2020 йилдан бошлаб ЯТТлар, реализация тушумлари миқдоридан келиб чиқиб, солиқларни 3 хил тартибда тўлайди:

1. Реализация тушуми 100 млн. сўмдан ошмайдиган якка тадбиркорлар солиқни 2 хил усулда, ҳар ойда қатъий белгиланган солиқни ёки декларация асосида даромад солиғини тўлаши мумкин.

Чекка ҳудудларда фаолият юритаётган, бироқ қатъий суммадаги солиқни тўлай олмасдан молиявий қийинчиликларга учраётган шахслар учун солиқни, альтернатив кўринишда тўлаш, яъни ҳақиқий олган даромадидан (харажатларини чегирган ҳолда) декларация асосида тўлаш имконияти берилди.

Мисол учун, Тошкент шаҳри деҳқон бозорида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари билан чакана савдо фаолиятини амалга ошираётган ЯТТ 2020 йилда 453 минг сўм (ижтимоий солиқ билан бирга) тўлайди.

Агар, ЯТТ жами йиллик декларация асосида тўлашни танласа, бир ойда даромади 1 млн.сўм бўлса (харажатларни чегирган ҳолда), шундан келиб чиққан ҳолда 12 фоизлик даромад солиғи ставкасида 120 минг сўм даромад солиғи ҳамда 223 минг сўм ижтимоий солиқни (жами 343 минг сўм) тўлаб беради.

2. Реализация тушуми 100 млн. сўмдан 1 млрд. сўмгача бўлган якка тартибдаги тадбиркорлар айланмадан олинадиган солиқни (4%) тўлайди ёки ихтиёрий умумбелгиланган солиқларни тўлашга ўтиши мумкин.

3. Реализация тушуми 1 млрд. сўмдан ошган якка тадбиркорлар, умумбелгиланган солиқларни тўлайди.

Янги таҳрирдаги Солиқ кодекси билан якка тартибдаги тадбиркорларни солиққа тортиш бўйича берилган танлаш ҳуқуқининг афзалликлари ҳисобига, 2020 йил январь ойининг ўзида 8 мингга яқин якка тадбиркорлар янгидан давлат рўйхатидан ўтиб, бу 2019 йилнинг январь ойига (3,5 минг нафар) нисбатан 2 бараварга кўпайди.

Жорий йилдан бошлаб, солиқ органлари ЯТТларнинг харажатларидан келиб чиқиб, қулай солиқ тўлаш режимини танлаб бериш механизмини яратади ва фаолият турларини қайта кўриб чиқиш, II-чоракдан эса улар тўлайдиган ижтимоий солиқ ставкасини 50 фоизга камайтириш таклифларини киритади.

Шуҳрат ИСМОИЛОВ,
ДСҚ Жисмоний шахсларга хизмат
кўрсатиш бошқармаси бўлим бошлиғи.


TELEGRAM: 👉https://t.me/soliq_plus

🔰FACEBOOK: https://fb.com/Soliqplusuz



Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайтдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.
Условия использования материалов: Все права защищены законами Республики Узбекистан о средствах массовой информации и об авторском праве и смежных правах.

1) Необходимо поставить голубой линк к слову «Soliq plus / Налоги плюс» и направить на наш телеграм канал https://t.me/soliq_plus
2) Неосведомленность об этих правилах не освобождает от ответственности, зафиксированной в соответствующих законодательных актах.