СОЛИҚ НИЗОЛАРИНИ СУДГАЧА ҲАЛ ҚИЛИШНИНГ АФЗАЛЛИКЛАРИ

Солиқ сиёсатини такомиллаштириш концепциясига асосан жорий қилинган ўзгартиришлар ҳақиқатда тўғри белгиланганлигини ҳамда унинг самарасини бугун ҳар бир тадбиркорлик субъекти ўз фаолиятида ҳис қилмоқда.

Давлат солиқ хизмати органлари ва тадбиркорлик субъектларининг ўзаро ҳамкорлиги принципига асосланган янги таҳрирдаги Солиқ кодекси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-599-сонли Қонуни билан тасдиқланди.

Янги таҳрирдаги Солиқ кодексининг 30-бобида Солиқ органларининг ҳужжатлари ва улар мансабдор шахсларининг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан шикоят бериш тартиби белгиланди.

Ушбу кодекснинг 230-моддаси биринчи қисмида “Ҳар бир шахс солиқ органларининг норматив хусусиятга эга бўлмаган ҳужжатлари, улар мансабдор шахсларининг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан, агар ушбу шахснинг фикрига кўра бундай ҳужжатлар, ҳаракатлар (ҳаракатсизлик) унинг ҳуқуқларини бузса, шикоят бериш ҳуқуқига эга”лиги белгилаб қўйилган.

Шунингдек, ушбу кодекснинг 231-моддаси тўртинчи қисмида “Солиқ органининг сайёр солиқ текширувлари ва солиқ аудити натижалари бўйича қабул қилган қарорлари устидан суд тартибида шикоят қилиш фақат юқори турувчи солиқ органига шикоят қилинганидан кейингина мумкин бўлиши” белгилаб қўйилган.

Шунингдек, янги таҳрирдаги Солиқ кодекси билан қуйидагилар киритилди:

► Солиқ текширувлари натижасида асоссиз ундирилган маблағлар пеня билан қайтарилиши;

► юқори турувчи солиқ органига ёки судга шикоят берилганда, белгиланган тартибда қарор ижроси тўхтатилиши;

► солиқ текширувлари бўйича шикоят юқори турувчи солиқ органига қарори устидан шикоят қилинаётган солиқ органи орқали юборилиши.

Шикоятни кўрмасдан қолдириш шартлари ишлаб чиқилди.

Бундан ташқари, Солиқ низосига оид муддатлар белгиланди.

Хусусан:

  • Шикоят, у аниқланган кундан бошлаб 1 ой ичида берилиши;
  • солиқ текширувлари бўйича берилган шикоят 1 ой ичида кўриб чиқилиши ҳамда 15 кунгача узайтирилиши мумкинлиги;
  • бошқа солиқ низолари шикоят олинган санадан эътиборан 15 кун ичида кўриб чиқилиши ҳамда 15 кунгача узайтирилиши мумкинлиги;
  • кўриб чиқиш натижаси бўйича муаллифга 3 кун ичида маълум қилиниши белгиланди.

Қуйида “Солиқ низоларини судгача ҳал қилишнинг афзалликлари солиқ тўловчига қандай имкониятларни беради?” – деган саволга жавоб беришга ҳаракат қиламиз.

Биринчидан, солиқ тўловчиларда сарф-харажатни камайтиради, ортиқча вақт сарфланиши олди олинади, шунингдек давлат божи ёки бошқа суд харажатлари тўланмайди (ҳозирги кунда иш суд тартибида кўриб чиқиш учун почта харажати ҳамда низоли сумманинг белгиланган миқдордаги давлат божи тўловлари ундирилади).

Иккинчидан, солиқ тўловчиларда шикоятни расмийлаштириш шакли жуда оддий бўлиб, уни тўлдиришда судга киритиладиган даъво ариза ёки ариза шаклларидаги талаблар қуйилмайди, кучли ҳуқуқий билим ва махсус тажриба талаб этилмайди.

Учинчидан, шикоятни кўриб чиқиш муддатининг қисқалиги ва солиқ тўловчининг хоҳишига кўра иштирок этиш имконияти мавжудлиги яратилади.

Даврон ОЧИЛОВ,
Тошкент шаҳар ДСБ, Солиқ низоларини
судгача ҳал қилиш бўлими бошлиғи.


TELEGRAM: 👉https://t.me/soliq_plus

🔰FACEBOOK: https://fb.com/Soliqplusuz



Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайтдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.
Условия использования материалов: Все права защищены законами Республики Узбекистан о средствах массовой информации и об авторском праве и смежных правах.

1) Необходимо поставить голубой линк к слову «Soliq plus / Налоги плюс» и направить на наш телеграм канал https://t.me/soliq_plus
2) Неосведомленность об этих правилах не освобождает от ответственности, зафиксированной в соответствующих законодательных актах.