ЯТТ УЧУН ҚАТЪИЙ БЕЛГИЛАНГАН СОЛИҚ МИҚДОРИНИ БИЛАСИЗМИ?

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 7 январдаги 6-сонли қарори билан якка тартибдаги тадбиркорлар шуғулланиши мумкин бўлган 85 та фаолият турларининг рўйхати тасдиқланган. Агар сиз якка тартибдаги тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган ёки уни амалга ошириш истагида бўлсангиз, мазкур фаолият тури бўйича тўланиши лозим бўлган қатъий белгиланган даромад солиғи миқдорини қуйидаги жадвал орқали аниқлаб олишингиз мумкин.

Т/р  Фаолият турининг номи (қулайлик учун айрим номлар қисқартириб кўрсатилган) Қатъий белгиланган миқдордаги солиқ суммаси (бир ой учун)
Тошкент
шаҳри
Нукус ш. ва
вилоят-лар
маркази бўлган
шаҳар-лар
Бошқа
шаҳар-лар
Бошқа аҳоли
пунктлари
I.  Чакана савдо:
1 Озиқ­овқат ва ноозиқ­овқат товарлари билан чакана савдо қилиш. 750 000 600 000 300 000 200 000
2 Кўчма савдо объектларида аралаш чакана савдо қилиш. 750 000 600 000 300 000 200 000
3 Деҳқон бозорларида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари билан чакана савдо қилиш. 250 000 150 000 100 000 50 000
4 Газеталар, журналлар ва китоб маҳсулотлари билан чакана савдо қилиш. 250 000 150 000 100 000 50 000
5 Товарларни импорт қилиш ва улар билан чакана савдо қилиш. Юридик шахслар учун умумбелгиланган тартибдаги солиқлар тўланади.
II.  Қонун ҳужжатларида белгиланган рўйхат бўйича ҳунармандчилик фаолияти.  Қатъий белгиланган миқдордаги солиқни тўлашдан озод этилган.
III.  Маиший хизматлар, II бўлимда назарда тутилганларидан ташқари:
6 Сартарошлик хизматлари, маникюр, педикюр, косметолог хизматлари ва шунга ўхшаш бошқа хизматлар. 250 000 150 000 100 000 50 000
7 Кир ювиш, қуруқ ва кимёвий тозалашни ташкил этиш, шунингдек, дазмоллаш хизматлари. 250 000 150 000 100 000 50 000
8 Гилам ва гилам буюмларини таъмирлаш ва тозалаш. 250 000 150 000 100 000 50 000
9 Тикув, мўйна, чарм ва трикотаж буюмларни, бош кийимларни ва тўқимачилик галантереясидан тикилган буюмларни таъмирлаш, аҳолининг якка тартибдаги буюртмалари бўйича буюмларни тикиш. 250 000 150 000 100 000 50 000
10 Ҳайвонлар терилари, мўйна, тўқимачилик, чарм буюмлар ва бошқа буюмларни ошлаш ва бўяш. 250 000 150 000 100 000 50 000
11 Аҳолининг якка тартибдаги буюртмалари бўйича пойабзал тикиш, пойабзални таъмирлаш, бўяш ва тозалаш. 250 000 150 000 100 000 50 000
12 Атторлик буюмларини тайёрлаш ва таъмирлаш. 250 000 150 000 100 000 50 000
13 Бижутерия ва жевакларни тайёрлаш ва таъмирлаш. 250 000 150 000 100 000 50 000
14 Калитлар тайёрлаш. 250 000 150 000 100 000 50 000
15 Металл ва тунука буюмлар тайёрлаш ва таъмирлаш. 250 000 150 000 100 000 50 000
16 Гулчамбарлар (шу жумладан, мотам гулчамбарлари), сунъий гуллар, икебана, гул маржонларини тайёрлаш. 250 000 150 000 100 000 50 000
17 Тўсиқлар, ҳайкаллар, металлдан ясалган гулчамбарларни тайёрлаш ва таъмирлаш. 250 000 150 000 100 000 50 000
18 Ёғочдан эшик, дераза ва бошқа буюмлар (мебелдан ташқари) тайёрлаш. 250 000 150 000 100 000 50 000
19 Инвентарни (хўжалик, спорт, балиқчилик ва ҳоказо) таъмирлаш ва тайёрлаш. 250 000 150 000 100 000 50 000
20 Кесувчи буюмлар ва асбобларни чархлаш. 250 000 150 000 100 000 50 000
21 Тайёр мебелни йиғиш, таъмирлаш ва драпировка қилиш. 250 000 150 000 100 000 50 000
22 Мусиқа асбобларини таъмирлаш ва созлаш. 250 000 150 000 100 000 50 000
23 Якка буюртма бўйича қимматбаҳо металлардан ва тошлардан заргарлик буюмларини ясаш, таъмирлаш. 250 000 150 000 100 000 50 000
24 Оптика, соатларни таъмирлаш ва металл, пластмасса, сопол, фаянс, тош, картон маҳсулотларида ўймакорлик ишлари
(қавариқ ёзувлар ва тасвирлар тушириш).
250 000 150 000 100 000 50 000
25 Радиоэлектрон аппаратлар, маиший машиналар, маиший приборлар, офис машиналари ва ҳисоблаш техникасини таъмирлаш, ўрнатиш ва уларга техник хизмат кўрсатиш. 250 000 150 000 100 000 50 000
26 Транспорт воситаларини таъмирлаш ва уларга техник хизмат кўрсатиш, шу жумладан, транспорт воситаларига
техник хизмат кўрсатиш хизматларининг бошқа турлари (акустик тизимлар ва қўриқлаш сигнализацияларини таъмирлаш ва ўрнатиш, полировкалаш, кузовга ҳимоя ва безак қопламаларини қоплаш хизматлари).
250 000 150 000 100 000 50 000
27 Санитария­техника хизматлари ва пайвандлаш ишлари. 250 000 150 000 100 000 50 000
28 Шиша ва ойналарни кесиш, шишага бадиий ишлов бериш. 250 000 150 000 100 000 50 000
29 Биноларга ойна ўрнатиш хизматлари. 250 000 150 000 100 000 50 000
30 Жамоат ҳожатхоналари хизматлари. 250 000 150 000 100 000 50 000
31 Ҳаммом ва сауна хизматлари. 250 000 150 000 100 000 50 000
32 Турар жойларни йиғиштириш хизматлари. 250 000 150 000 100 000 50 000
33 Ҳовлилар ва боғларга қараш хизматлари, шунингдек, кўкаламзорлаштириш ишлари. 250 000 150 000 100 000 50 000
34 Боғлар, полизлар ва дов­дарахтларни зараркунандалар ва касалликлардан ҳимоя қилиш. 250 000 150 000 100 000 50 000
35 Видео ва фотосуратга олиш хизматлари. 250 000 150 000 100 000 50 000
36 Хўжалик моллари ва уй­рўзғор буюмларини (мебель, идиш­товоқлар, хўжалик, спорт, балиқчилик анжомлари, маиший техника, приборлар ва бошқаларни) ижарага бериш. 250 000 150 000 100 000 50 000
37 Оилавий меҳмон уйларини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ташкил этиш. 250 000 150 000 100 000 50 000
IV  Фаолиятнинг бошқа турлари:
38 Қадоқлаш ускуналаридан фойдаланмаган ҳолда уй шароитида миллий ширинликлар, қандолат маҳсулотлари, қуртни тайёрлаш ва сотиш. 225 000 150 000 75 000 50 000
39 Миллий нон ва патир тайёрлаш ва сотиш. 225 000 150 000 75 000 50 000
40 Попкорн, фрезерда музқаймоқ, салқин ичимликлар, айрон ва гўжа тайёрлаш ва қуйиб сотиш. 225 000 150 000 75 000 50 000
41 Салатлар ва тузламалар тайёрлаш ва сотиш, шунингдек, уй шароитида доналаб сотиладиган таомларнинг айрим турларини тайёрлаш ва ўтириш жойлари ташкил этмасдан ёки маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қарори билан ажратилган махсус жойларда сотиш. 225 000 150 000 75 000 50 000
42 Ўлчов воситалари тайёрлаш ва уларни прокатга бериш. 225 000 150 000 100 000 50 000
43 Аҳоли учун турар ва нотурар жойларни таъмирлаш бўйича хизматлар. 225 000 150 000 100 000 50 000
44 Репетиторлик хизматлари. 225 000 150 000 100 000 50 000
45 Таржима хизматлари, таҳрир хизматлари. 225 000 150 000 100 000 50 000
46 Болаларнинг ўйинчоқ автоматлари билан боғлиқ хизматлар. 225 000 150 000 100 000 50 000
47 Ахборотнинг криптографик ҳимояси воситаларини лойиҳалаш, яратиш, ишлаб чиқариш, сотиш, таъмирлаш ва улардан фойдаланиш. 225 000 150 000 100 000 50 000
48 Дизайн бўйича хизматлар (график, интерьер, мебель ва ҳоказолар), шунингдек, чизмачилик­графика ишлари ва рассомлик санъати. 225 000 150 000 100 000 50 000
49 Компьютер дастурларини ишлаб чиқиш хизматлари, компьютер ўйинларини ташкил этиш, шунингдек, компьютер ёрдамида матнларни териш ва босиб чиқариш хизматлари, матндан нусха олиш ва кўпайтириш билан боғлиқ хизматлар. 225 000 150 000 100 000 50 000
50 Ташриф қоғозлари ва таклифнома билетларини тайёрлаш ва босиш. 225 000 150 000 100 000 50 000
51 Муқовалаш ишлари. 225 000 150 000 100 000 50 000
52 Рекламани ишлаб чиқиш ва жойлаштириш. 225 000 150 000 100 000 50 000
53 Суғурта агентлари томонидан кўрсатиладиган хизматлар. 225 000 150 000 100 000 50 000
54 Концерт­томоша фаолиятини амалга ошириш. 225 000 150 000 100 000 50 000
55 Тантанали маросимларни ташкил этиш хизматлари (тўй, юбилей, туғилган кун ва ҳоказолар). 225 000 150 000 100 000 50 000
56 Кўйлак ва костюмларни, шунингдек, уларга аксессуарларни прокатга бериш. 225 000 150 000 100 000 50 000
57 Ижтимоий хизматлар (болалар, беморлар ва кекса кишиларга қараш хизматлари). 225 000 150 000 100 000 50 000
58 Жисмоний тарбия­соғломлаштириш фаолияти (шейпинг, аэробика, спорт секциялари, саломатлик гуруҳлари), тренерлик хизматлари. 225 000 150 000 100 000 50 000
59 Тўгараклар ташкил этиш ва юритиш. 225 000 150 000 100 000 50 000
60 Давлат­хусусий шерикчиликнинг оилавий нодавлат мактабгача таълим муассасаларини моддий­техник ва услубий жиҳатдан таъминлаш шакли асосида ташкил этилган оилавий нодавлат мактабгача таълим муассасалари фаолияти. 225 000 150 000 100 000 50 000
61 Тулумни шишириш хизматлари (таксидермик ишлар). 225 000 150 000 100 000 50 000
62 Тегирмонларда донни майдалаш (тозалаш) хизматлари. 225 000 150 000 100 000 50 000
63 Мол сўйиш хизматлари. 225 000 150 000 100 000 50 000
64 Уй ҳайвонларига қараш хизматлари. 225 000 150 000 100 000 50 000
65 Ветеринария фаолияти. 225 000 150 000 100 000 50 000
66 Юкларни автомобиль транспортида ташиш:
3 тоннагача юк кўтариш қувватига эга юк автомобиллари учун 150 000
3 тоннадан ортиқ юк кўтариш қувватига эга юк автомобиллари учун 225 000
67 Йўловчилар ва юкларни дарё транспортида ташиш. 225 000 150 000 100 000 50 000
68 Ўсимлик, ҳайвонлар ва минераллардан тайёрланган доривор хом ашёни етиштириш, йиғиштириш, тайёрлаш ва сотиш. 225 000 150 000 100 000 50 000
69 Гуллар ва декоратив дарахтлар етиштириш ва сотиш (шу жумладан бонсай санъати). 225 000 150 000 100 000 50 000
70 Аквариум балиқлари, декоратив қушлар ва бошқа ҳайвонларни кўпайтириш ва сотиш. 225 000 150 000 100 000 50 000
71 Шиша идишлар ва иккиламчи хом ашёни қабул қилиш хизматлари (металл чиқиндиларидан ташқари). 225 000 150 000 100 000 50 000
72 Риэлторлик фаолияти. 225 000 150 000 100 000 50 000
73 Жисмоний ва юридик шахсларга махсус ва қишлоқ хўжалиги техникасидан фойдаланган ҳолда хизматлар кўрсатиш. 225 000 150 000 100 000 50 000
74 Ташкилотлар учун қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари тайёрлаш бўйича хизматлар. 225 000 150 000 100 000 50 000
75 Илмий­тадқиқот, тажриба­конструкторлик ва технологик ишлар учун пудрат шартномаси бўйича ишларни бажариш. 225 000 150 000 100 000 50 000
76 Матрицали принтерлар ва алфавит­рақам босма қурилмалар учун бўёвчи тасмаларни тайёрлаш ва қайта ишлаш. 225 000 150 000 100 000 50 000
77 Қоғозлар ва скоросшивателлар учун конвертлар, папкалар тайёрлаш. 225 000 150 000 100 000 50 000
78 Телекоммуникациялар операторларига, провайдерларига воситачилик хизматлари кўрсатиш. 225 000 150 000 100 000 50 000
79 Пахта (илгари истеъмолда бўлган) ва жун тозалаш ҳамда титиш хизматлари. 225 000 150 000 100 000 50 000
80 Экскурсия хизматлари кўрсатиш бўйича туристик фаолият. 225 000 150 000 100 000 50 000
81 Дурадгорлик ишлари (аҳоли буюртмалари бўйича дурадгорлик ишларини амалга ошириш). 225 000 150 000 100 000 50 000
82 Металлни таъмирлаш ишлари (калитларнинг дубликатларини тайёрлаш, соябонларни таъмирлаш, бошқа маиший металл буюмларни оддий таъмирлаш). 225 000 150 000 100 000 50 000
83 Ёғоч меъморчилиги (болалар майдончалари ва парк зоналари учун ёғочдан ясалган қурилмалар, ҳайкаллар). 225 000 150 000 100 000 50 000
84 Газламаларга нақшлар солиш (газламалар ва кийим ашёларини қўлда бўяш, газламаларга,шу жумладан трафаретли босма ва қўлда расм чизиш усули билан расмлар солиш). 225 000 150 000 100 000 50 000
85 Қимматбаҳо металларни олтин изловчилар усулида қазиб олиш. 225 000 150 000 100 000 50 000
👉  ЯККА ТАРТИБДАГИ ТАДБИРКОР ВА ЁЛЛАНГАН ХОДИМНИ ИНТЕРНЕТ ОРҚАЛИ РЎЙХАТДАН ЎТКАЗИШ ТАРТИБИ

Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 17 ноябрдаги ПФ-5242-сонли Фармони билан ҳунармандчилик фаолиятининг 34 та асосий йўналишлари, ҳунармандлар томонидан ишлаб чиқариладиган буюмлар ва товарлар (иш, хизмат кўрсатиш) турларининг рўйхати тасдиқланган.

Т/р  Асосий
йўналишлар 
Маҳсулотларнинг асосий турлари Шогирдлар
сонининг
миқдори
1 Ганч ўймакорлиги Қандиллар, девор шамдонлари, кўзгу, нақшлар, сталактитлар, муқарнас (фриз), карнизлар, устунлар элементлари, панжаралар, ҳайкалчалар, панно, шифт ва девор безаклари ва асослари, ганчдан ясалган архитектура ва қурилиш элементлари, бошқа амалий безак маҳсулотлари 5
2 Қўлда гилам тўқиш Гилам ва гиламчалар, палослар, хуржунлар, кигиз буюмлар, шолчалар, жойнамозлар, ўтовлар, табиий толадан тайёрланган буюмлар. 10
3 Қўлда газламалар тўқиш Атлас, беқасам, адрас, салла, табиий ипак, ип калава, жун ва сунъий ипдан тўқилган газламалар. 10
4 Тош ўймакорлиги Тошдан тайёрланган эсдалик буюмлар, майда пластикалар, қутичалар, ёзув анжомлари, шамдонлар, панно, рельефлар ва контррельефлар, барельефлар, герольдика ва рамзлар, тошни пардозлаш йўли билан тайёрланган безаклар ва бошқа безак буюмлар. 5
5 Миниатюра, ранг тасвир, наққошлик ва бўёқли нақшлар Лок миниатюраси техникасида тайёрланган буюмлар: қутичалар, суратлар; девор, қоғоз мато, тери, газлама, папье­маше, ёғоч, қовоқ, картон, суяк ва эмалдаги нақшлар ва расмлар; хаттотлик услубида тайёрланган қўлёзмалар, китоблар, миниатюра ва тасвирий санъат асарлари, рисолалар ва бошқа ҳунармандчилик буюмлари; муқовалаш. 10
6 Кандакорлик, мисгарлик буюмлари Мис, латун, алюминийдан ясалган буюмлар (чойнак, қумғон, лаган, гулдон, шунингдек безаш ва амалий мақсадлар учун мўлжаллаган бошқа буюмлар). 10
7 Металлдан ясалган буюмлар Қўлда ясалган металл буюмлар: эшиклар, нақшли дарвозалар, панжаралар, дераза ва эшик тутқичлари, илгаклар, қўнғироқлар, занжирлар, шамдонлар, кетмонлар, тешалар, хаскаш, паншахалар, омочлар, барча турдаги миллий қилич, ханжар ва пичоқлар, оммавий ишлаб чиқариладиган металл буюмлар. 5
8 Тунукадан ясалган буюмлар Қўлда ясалган тунука буюмлар: гулдор ва жимжимадор тарнов ва қувурлар, ошхона анжомлари (ошпичоқ, капкир, чўмич, човли, элак, мантиқасқон ва бошқалар), уй­рўзғор буюмлари (кийим ва парда илгичлар, қўл ювгич, тутқичлар, соябонлар) ва бошқалар. 5
9 Миллий пойабзал тайёрлаш Қўлда ва якка тартибда тикилган миллий пойабзаллар, теридан маҳси ва ковушлар, кирза ва кигиз этиклар, сандаллар, шиппаклар, туфлилар. 10
10 Миллий либослар тайёрлаш Чопон, яхтак, нимча, болалар чопонлари, тўй либослари ва бошқа миллий кийимлар. 10
11 Бош кийимлар тайёрлаш Дўппи, телпак, салла, шунингдек мўйна, қоракўл, тери ва қўлда ишлов берилган материаллардан тикилган бошқа бош кийимлар. 10
12 Ёғоч ўймакорлиги Ёғоч ўймакорлиги услубида бажарилган барча амалий безак санъат турлари. 10
13 Суякка ўйма нақш солиш Эсдалик совғалари, майда ҳайкалчалар, нэцкэ, қутичалар, пичоқ, қилич, ханжар соплари, суякдан безак берган ҳолда тайёрланган бошқа амалий безак маҳсулотлари. 5
14 Гул босилган газламалар ва чокли буюмлар Турли хил матоларга гул босиш усулида тайёрланган буюмлар: «батик», миллий кўрпа ва кўрпачалар, ёстиқлар, белбоғлар, жияклар, сумкалар, тасмалар, болалар кийимлари ва бошқа чокли ҳунармандчилик буюмлари. 10
15 Каштачилик Каштачилик ва тўқилган буюмлар, шунингдек, қўлда тайёрланган бош кийимлар қисмлари (кашта машина ёрдамида ҳам тайёрланиши мумкин). 10
16 Зардўзлик буюмлари Металл иплардан фойдаланган ҳолда зардўзлик услубида тайёрланган барча ҳунармандчилик маҳсулотлари. 10
17 Мусиқа асбоблари Ишлаб чиқаришдан ташқари усулда тайёрланган барча турдаги миллий мусиқа асбоблари. 5
18 Чинни, фаянс ва сопол буюмлари Чинни, фаянс ва сополдан тайёрланган амалий безак санъатининг барча турлари, архитектура­безак элементлари; чинни, фаянс ва сопол буюмларини нақш ва трафарет билан безаш, лойдан тайёрланган уй ва ошхона буюмлари, тандирлар. 10
19 Қимматбаҳо металлдан ясалган заргарлик буюмлари Қонунчиликка мувофиқ тамғаланиши шарт бўлган пробали олтин, кумуш, платина ва платина гуруҳидаги металлардан ижодий, муаллифлик ва миллий услубда ясалган буюмлар. 10
20 Ўйинчоқлар Ёғоч, металл, гипс, мато, сопол ва бошқа материаллардан ишлаб чиқаришдан ташқари шароитда ясалган ўйинчоқлар. 10
21 Майда ҳайкалтарошлик буюмлари Табиий ва сунъий материаллар (гипс, шамот, мис, бронза, алюминий, суяк, ёғоч, тош, сопол, чинни, фаянс, ва бошқалар)дан ясалган барча турдаги ҳайкалтарошлик буюмлари. 10
22 Чарм маҳсулотлари Эгар­жабдуқ анжомлари, шу жумладан улар учун арқон, белбоғ, қайиш анжомлар, табиий ва сунъий чармдан тайёрланган миллий нимча ва бош кийимлар, чармдан тайёрланган эсдалик буюмлари ва бошқалар. 10
23 Муаллифлик мебелларини тайёрлаш Амалий­безак санъати предметларига кирадиган мебель (тўпламлари ва алоҳида қисмлари). 5
24 Ёғочдан тайёрланган халқ ҳунармандчилиги маҳсулотлари Ошхона анжомлари (ўқлов, туздон, нон қути, жува, кели, ош тахта, чақич), ёғоч, фанер ва ламинатдан тайёрланган турли ҳунармандчилик маҳсулотлари, беланчаклар, болалар аравачаси, бешик ва унинг анжомлари, турли хонтахталар, сандиқ, жовон, эшик, ром, безакли рейкалар, сурат учун ромлар (багет), токарлик ускунасидан тайёрланган ҳар хил шаклли ҳунармандчилик маҳсулотлари, ёғоч шахмат тахтаси ва донаси, панно, ёғочдан қўлда ва кичик механизация воситалари ёрдамида ясалган бошқа буюмлар. 5
25 Печка ва каминлар ясаш Печкалар, каминлар, шу жумладан улар учун ҳаво сўриш қурилмалари. 5
26 Новдалардан
буюмлар тўқиш
Ўсимлик новдаларидан тўқилган буюмлар (қамиш, тол, похол, ток новдалари ва бошқа ҳар хил дарахт новдалари). 10
27 Мозайка ишлари Девор ва шифт мозайкалари, табиий ва сунъий материалдан мозайка паннолари тайёрлаш. 5
28 Кўзгу тайёрлаш Кўзгу ва кўзгу сиртлари тайёрлаш. 5
29 Шиша пуфлаш ишлари Бадиий пуфлаш асосида ишланган бра, майда пластиклар, эсдалик буюмлари, тақинчоқлар. 5
30 Ҳажмли ва шаклли қолипларда қуйилган буюмлар Табиий ва сунъий материаллардан қуйма услубда ишланган буюмлар, шунингдек (мураккаб механизм ва машиналардан фойдаланмаган ҳолда) мис, бронза, чўян, алюминийдан қўлда қуйма услубда ишланган маҳсулотлар. 5
31 Соатсозлик Деворга осиладиган эксклюзив, полда турадиган, камин ва қўл соатлари тайёрлаш, соат механизмларини таъмирлаш. 5
32 Эмаллаш ишлари Эмал қопламали буюмларни тайёрлаш, эмал қопламаларини таъмирлаш ва тиклаш. 5
33 Эсдалик буюмлари Турли табиий ва сунъий материаллардан ҳар хил рангда тайёрланган эсдалик ва совға буюмлари; камар, нишонлар, тасбеҳ, гулдасталар, флористика, икебана ва бошқа буюмлар. 10
34 Оддий металлардан миллий услубда тайёрланган тақинчоқлар Оддий металлардан миллий услубда тайёрланган барча тақинчоқлар (туморлар, зираклар, зебугардон, билагузук, узук, тиллақош ва бошқалар). 10
👉  ХЕДЖИРЛАШ – СОЛИҚ ТИЗИМИДА ҚАНДАЙ ҚЎЛЛАНИЛАДИ?

Эслатма! Кейинги сонларда якка тартибдаги тадбиркорлар учун қўлланиладиган солиқ имтиёзлари тўғрисида батафсил маълумотлар берамиз.

Шуҳрат ҲАКИМОВ,
Давлат солиқ қўмитаси, давлат солиқ бош инспектори.


TELEGRAM: 👉https://t.me/soliq_plus

🔰FACEBOOK: https://fb.com/Soliqplusuz



Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайтдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.
Условия использования материалов: Все права защищены законами Республики Узбекистан о средствах массовой информации и об авторском праве и смежных правах.

1) Необходимо поставить голубой линк к слову «Soliq plus / Налоги плюс» и направить на наш телеграм канал https://t.me/soliq_plus
2) Неосведомленность об этих правилах не освобождает от ответственности, зафиксированной в соответствующих законодательных актах.