ЯТТ УЧУН ҚАТЪИЙ БЕЛГИЛАНГАН СОЛИҚ МИҚДОРИНИ БИЛАСИЗМИ?

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 7 январдаги 6-сонли қарори билан якка тартибдаги тадбиркорлар шуғулланиши мумкин бўлган 85 та фаолият турларининг рўйхати тасдиқланган. Агар сиз якка тартибдаги тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган ёки уни амалга ошириш истагида бўлсангиз, мазкур фаолият тури бўйича тўланиши лозим бўлган қатъий белгиланган даромад солиғи миқдорини қуйидаги жадвал орқали аниқлаб олишингиз мумкин.

Т/р Фаолият турининг номи (қулайлик учун айрим номлар қисқартириб кўрсатилган)Қатъий белгиланган миқдордаги солиқ суммаси (бир ой учун)
Тошкент
шаҳри
Нукус ш. ва
вилоят-лар
маркази бўлган
шаҳар-лар
Бошқа
шаҳар-лар
Бошқа аҳоли
пунктлари
I. Чакана савдо:
1Озиқ­овқат ва ноозиқ­овқат товарлари билан чакана савдо қилиш.750 000600 000300 000200 000
2Кўчма савдо объектларида аралаш чакана савдо қилиш.750 000600 000300 000200 000
3Деҳқон бозорларида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари билан чакана савдо қилиш.250 000150 000100 00050 000
4Газеталар, журналлар ва китоб маҳсулотлари билан чакана савдо қилиш.250 000150 000100 00050 000
5Товарларни импорт қилиш ва улар билан чакана савдо қилиш.Юридик шахслар учун умумбелгиланган тартибдаги солиқлар тўланади.
II. Қонун ҳужжатларида белгиланган рўйхат бўйича ҳунармандчилик фаолияти. Қатъий белгиланган миқдордаги солиқни тўлашдан озод этилган.
III. Маиший хизматлар, II бўлимда назарда тутилганларидан ташқари:
6Сартарошлик хизматлари, маникюр, педикюр, косметолог хизматлари ва шунга ўхшаш бошқа хизматлар.250 000150 000100 00050 000
7Кир ювиш, қуруқ ва кимёвий тозалашни ташкил этиш, шунингдек, дазмоллаш хизматлари.250 000150 000100 00050 000
8Гилам ва гилам буюмларини таъмирлаш ва тозалаш.250 000150 000100 00050 000
9Тикув, мўйна, чарм ва трикотаж буюмларни, бош кийимларни ва тўқимачилик галантереясидан тикилган буюмларни таъмирлаш, аҳолининг якка тартибдаги буюртмалари бўйича буюмларни тикиш.250 000150 000100 00050 000
10Ҳайвонлар терилари, мўйна, тўқимачилик, чарм буюмлар ва бошқа буюмларни ошлаш ва бўяш.250 000150 000100 00050 000
11Аҳолининг якка тартибдаги буюртмалари бўйича пойабзал тикиш, пойабзални таъмирлаш, бўяш ва тозалаш.250 000150 000100 00050 000
12Атторлик буюмларини тайёрлаш ва таъмирлаш.250 000150 000100 00050 000
13Бижутерия ва жевакларни тайёрлаш ва таъмирлаш.250 000150 000100 00050 000
14Калитлар тайёрлаш.250 000150 000100 00050 000
15Металл ва тунука буюмлар тайёрлаш ва таъмирлаш.250 000150 000100 00050 000
16Гулчамбарлар (шу жумладан, мотам гулчамбарлари), сунъий гуллар, икебана, гул маржонларини тайёрлаш.250 000150 000100 00050 000
17Тўсиқлар, ҳайкаллар, металлдан ясалган гулчамбарларни тайёрлаш ва таъмирлаш.250 000150 000100 00050 000
18Ёғочдан эшик, дераза ва бошқа буюмлар (мебелдан ташқари) тайёрлаш.250 000150 000100 00050 000
19Инвентарни (хўжалик, спорт, балиқчилик ва ҳоказо) таъмирлаш ва тайёрлаш.250 000150 000100 00050 000
20Кесувчи буюмлар ва асбобларни чархлаш.250 000150 000100 00050 000
21Тайёр мебелни йиғиш, таъмирлаш ва драпировка қилиш.250 000150 000100 00050 000
22Мусиқа асбобларини таъмирлаш ва созлаш.250 000150 000100 00050 000
23Якка буюртма бўйича қимматбаҳо металлардан ва тошлардан заргарлик буюмларини ясаш, таъмирлаш.250 000150 000100 00050 000
24Оптика, соатларни таъмирлаш ва металл, пластмасса, сопол, фаянс, тош, картон маҳсулотларида ўймакорлик ишлари
(қавариқ ёзувлар ва тасвирлар тушириш).
250 000150 000100 00050 000
25Радиоэлектрон аппаратлар, маиший машиналар, маиший приборлар, офис машиналари ва ҳисоблаш техникасини таъмирлаш, ўрнатиш ва уларга техник хизмат кўрсатиш.250 000150 000100 00050 000
26Транспорт воситаларини таъмирлаш ва уларга техник хизмат кўрсатиш, шу жумладан, транспорт воситаларига
техник хизмат кўрсатиш хизматларининг бошқа турлари (акустик тизимлар ва қўриқлаш сигнализацияларини таъмирлаш ва ўрнатиш, полировкалаш, кузовга ҳимоя ва безак қопламаларини қоплаш хизматлари).
250 000150 000100 00050 000
27Санитария­техника хизматлари ва пайвандлаш ишлари.250 000150 000100 00050 000
28Шиша ва ойналарни кесиш, шишага бадиий ишлов бериш.250 000150 000100 00050 000
29Биноларга ойна ўрнатиш хизматлари.250 000150 000100 00050 000
30Жамоат ҳожатхоналари хизматлари.250 000150 000100 00050 000
31Ҳаммом ва сауна хизматлари.250 000150 000100 00050 000
32Турар жойларни йиғиштириш хизматлари.250 000150 000100 00050 000
33Ҳовлилар ва боғларга қараш хизматлари, шунингдек, кўкаламзорлаштириш ишлари.250 000150 000100 00050 000
34Боғлар, полизлар ва дов­дарахтларни зараркунандалар ва касалликлардан ҳимоя қилиш.250 000150 000100 00050 000
35Видео ва фотосуратга олиш хизматлари.250 000150 000100 00050 000
36Хўжалик моллари ва уй­рўзғор буюмларини (мебель, идиш­товоқлар, хўжалик, спорт, балиқчилик анжомлари, маиший техника, приборлар ва бошқаларни) ижарага бериш.250 000150 000100 00050 000
37Оилавий меҳмон уйларини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ташкил этиш.250 000150 000100 00050 000
IV Фаолиятнинг бошқа турлари:
38Қадоқлаш ускуналаридан фойдаланмаган ҳолда уй шароитида миллий ширинликлар, қандолат маҳсулотлари, қуртни тайёрлаш ва сотиш.225 000150 00075 00050 000
39Миллий нон ва патир тайёрлаш ва сотиш.225 000150 00075 00050 000
40Попкорн, фрезерда музқаймоқ, салқин ичимликлар, айрон ва гўжа тайёрлаш ва қуйиб сотиш.225 000150 00075 00050 000
41Салатлар ва тузламалар тайёрлаш ва сотиш, шунингдек, уй шароитида доналаб сотиладиган таомларнинг айрим турларини тайёрлаш ва ўтириш жойлари ташкил этмасдан ёки маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қарори билан ажратилган махсус жойларда сотиш.225 000150 00075 00050 000
42Ўлчов воситалари тайёрлаш ва уларни прокатга бериш.225 000150 000100 00050 000
43Аҳоли учун турар ва нотурар жойларни таъмирлаш бўйича хизматлар.225 000150 000100 00050 000
44Репетиторлик хизматлари.225 000150 000100 00050 000
45Таржима хизматлари, таҳрир хизматлари.225 000150 000100 00050 000
46Болаларнинг ўйинчоқ автоматлари билан боғлиқ хизматлар.225 000150 000100 00050 000
47Ахборотнинг криптографик ҳимояси воситаларини лойиҳалаш, яратиш, ишлаб чиқариш, сотиш, таъмирлаш ва улардан фойдаланиш.225 000150 000100 00050 000
48Дизайн бўйича хизматлар (график, интерьер, мебель ва ҳоказолар), шунингдек, чизмачилик­графика ишлари ва рассомлик санъати.225 000150 000100 00050 000
49Компьютер дастурларини ишлаб чиқиш хизматлари, компьютер ўйинларини ташкил этиш, шунингдек, компьютер ёрдамида матнларни териш ва босиб чиқариш хизматлари, матндан нусха олиш ва кўпайтириш билан боғлиқ хизматлар.225 000150 000100 00050 000
50Ташриф қоғозлари ва таклифнома билетларини тайёрлаш ва босиш.225 000150 000100 00050 000
51Муқовалаш ишлари.225 000150 000100 00050 000
52Рекламани ишлаб чиқиш ва жойлаштириш.225 000150 000100 00050 000
53Суғурта агентлари томонидан кўрсатиладиган хизматлар.225 000150 000100 00050 000
54Концерт­томоша фаолиятини амалга ошириш.225 000150 000100 00050 000
55Тантанали маросимларни ташкил этиш хизматлари (тўй, юбилей, туғилган кун ва ҳоказолар).225 000150 000100 00050 000
56Кўйлак ва костюмларни, шунингдек, уларга аксессуарларни прокатга бериш.225 000150 000100 00050 000
57Ижтимоий хизматлар (болалар, беморлар ва кекса кишиларга қараш хизматлари).225 000150 000100 00050 000
58Жисмоний тарбия­соғломлаштириш фаолияти (шейпинг, аэробика, спорт секциялари, саломатлик гуруҳлари), тренерлик хизматлари.225 000150 000100 00050 000
59Тўгараклар ташкил этиш ва юритиш.225 000150 000100 00050 000
60Давлат­хусусий шерикчиликнинг оилавий нодавлат мактабгача таълим муассасаларини моддий­техник ва услубий жиҳатдан таъминлаш шакли асосида ташкил этилган оилавий нодавлат мактабгача таълим муассасалари фаолияти.225 000150 000100 00050 000
61Тулумни шишириш хизматлари (таксидермик ишлар).225 000150 000100 00050 000
62Тегирмонларда донни майдалаш (тозалаш) хизматлари.225 000150 000100 00050 000
63Мол сўйиш хизматлари.225 000150 000100 00050 000
64Уй ҳайвонларига қараш хизматлари.225 000150 000100 00050 000
65Ветеринария фаолияти.225 000150 000100 00050 000
66Юкларни автомобиль транспортида ташиш:
3 тоннагача юк кўтариш қувватига эга юк автомобиллари учун150 000
3 тоннадан ортиқ юк кўтариш қувватига эга юк автомобиллари учун225 000
67Йўловчилар ва юкларни дарё транспортида ташиш.225 000150 000100 00050 000
68Ўсимлик, ҳайвонлар ва минераллардан тайёрланган доривор хом ашёни етиштириш, йиғиштириш, тайёрлаш ва сотиш.225 000150 000100 00050 000
69Гуллар ва декоратив дарахтлар етиштириш ва сотиш (шу жумладан бонсай санъати).225 000150 000100 00050 000
70Аквариум балиқлари, декоратив қушлар ва бошқа ҳайвонларни кўпайтириш ва сотиш.225 000150 000100 00050 000
71Шиша идишлар ва иккиламчи хом ашёни қабул қилиш хизматлари (металл чиқиндиларидан ташқари).225 000150 000100 00050 000
72Риэлторлик фаолияти.225 000150 000100 00050 000
73Жисмоний ва юридик шахсларга махсус ва қишлоқ хўжалиги техникасидан фойдаланган ҳолда хизматлар кўрсатиш.225 000150 000100 00050 000
74Ташкилотлар учун қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари тайёрлаш бўйича хизматлар.225 000150 000100 00050 000
75Илмий­тадқиқот, тажриба­конструкторлик ва технологик ишлар учун пудрат шартномаси бўйича ишларни бажариш.225 000150 000100 00050 000
76Матрицали принтерлар ва алфавит­рақам босма қурилмалар учун бўёвчи тасмаларни тайёрлаш ва қайта ишлаш.225 000150 000100 00050 000
77Қоғозлар ва скоросшивателлар учун конвертлар, папкалар тайёрлаш.225 000150 000100 00050 000
78Телекоммуникациялар операторларига, провайдерларига воситачилик хизматлари кўрсатиш.225 000150 000100 00050 000
79Пахта (илгари истеъмолда бўлган) ва жун тозалаш ҳамда титиш хизматлари.225 000150 000100 00050 000
80Экскурсия хизматлари кўрсатиш бўйича туристик фаолият.225 000150 000100 00050 000
81Дурадгорлик ишлари (аҳоли буюртмалари бўйича дурадгорлик ишларини амалга ошириш).225 000150 000100 00050 000
82Металлни таъмирлаш ишлари (калитларнинг дубликатларини тайёрлаш, соябонларни таъмирлаш, бошқа маиший металл буюмларни оддий таъмирлаш).225 000150 000100 00050 000
83Ёғоч меъморчилиги (болалар майдончалари ва парк зоналари учун ёғочдан ясалган қурилмалар, ҳайкаллар).225 000150 000100 00050 000
84Газламаларга нақшлар солиш (газламалар ва кийим ашёларини қўлда бўяш, газламаларга,шу жумладан трафаретли босма ва қўлда расм чизиш усули билан расмлар солиш).225 000150 000100 00050 000
85Қимматбаҳо металларни олтин изловчилар усулида қазиб олиш.225 000150 000100 00050 000

Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 17 ноябрдаги ПФ-5242-сонли Фармони билан ҳунармандчилик фаолиятининг 34 та асосий йўналишлари, ҳунармандлар томонидан ишлаб чиқариладиган буюмлар ва товарлар (иш, хизмат кўрсатиш) турларининг рўйхати тасдиқланган.

Т/р Асосий
йўналишлар 
Маҳсулотларнинг асосий турлариШогирдлар
сонининг
миқдори
1Ганч ўймакорлигиҚандиллар, девор шамдонлари, кўзгу, нақшлар, сталактитлар, муқарнас (фриз), карнизлар, устунлар элементлари, панжаралар, ҳайкалчалар, панно, шифт ва девор безаклари ва асослари, ганчдан ясалган архитектура ва қурилиш элементлари, бошқа амалий безак маҳсулотлари5
2Қўлда гилам тўқишГилам ва гиламчалар, палослар, хуржунлар, кигиз буюмлар, шолчалар, жойнамозлар, ўтовлар, табиий толадан тайёрланган буюмлар.10
3Қўлда газламалар тўқишАтлас, беқасам, адрас, салла, табиий ипак, ип калава, жун ва сунъий ипдан тўқилган газламалар.10
4Тош ўймакорлигиТошдан тайёрланган эсдалик буюмлар, майда пластикалар, қутичалар, ёзув анжомлари, шамдонлар, панно, рельефлар ва контррельефлар, барельефлар, герольдика ва рамзлар, тошни пардозлаш йўли билан тайёрланган безаклар ва бошқа безак буюмлар.5
5Миниатюра, ранг тасвир, наққошлик ва бўёқли нақшларЛок миниатюраси техникасида тайёрланган буюмлар: қутичалар, суратлар; девор, қоғоз мато, тери, газлама, папье­маше, ёғоч, қовоқ, картон, суяк ва эмалдаги нақшлар ва расмлар; хаттотлик услубида тайёрланган қўлёзмалар, китоблар, миниатюра ва тасвирий санъат асарлари, рисолалар ва бошқа ҳунармандчилик буюмлари; муқовалаш.10
6Кандакорлик, мисгарлик буюмлариМис, латун, алюминийдан ясалган буюмлар (чойнак, қумғон, лаган, гулдон, шунингдек безаш ва амалий мақсадлар учун мўлжаллаган бошқа буюмлар).10
7Металлдан ясалган буюмларҚўлда ясалган металл буюмлар: эшиклар, нақшли дарвозалар, панжаралар, дераза ва эшик тутқичлари, илгаклар, қўнғироқлар, занжирлар, шамдонлар, кетмонлар, тешалар, хаскаш, паншахалар, омочлар, барча турдаги миллий қилич, ханжар ва пичоқлар, оммавий ишлаб чиқариладиган металл буюмлар.5
8Тунукадан ясалган буюмларҚўлда ясалган тунука буюмлар: гулдор ва жимжимадор тарнов ва қувурлар, ошхона анжомлари (ошпичоқ, капкир, чўмич, човли, элак, мантиқасқон ва бошқалар), уй­рўзғор буюмлари (кийим ва парда илгичлар, қўл ювгич, тутқичлар, соябонлар) ва бошқалар.5
9Миллий пойабзал тайёрлашҚўлда ва якка тартибда тикилган миллий пойабзаллар, теридан маҳси ва ковушлар, кирза ва кигиз этиклар, сандаллар, шиппаклар, туфлилар.10
10Миллий либослар тайёрлашЧопон, яхтак, нимча, болалар чопонлари, тўй либослари ва бошқа миллий кийимлар.10
11Бош кийимлар тайёрлашДўппи, телпак, салла, шунингдек мўйна, қоракўл, тери ва қўлда ишлов берилган материаллардан тикилган бошқа бош кийимлар.10
12Ёғоч ўймакорлигиЁғоч ўймакорлиги услубида бажарилган барча амалий безак санъат турлари.10
13Суякка ўйма нақш солишЭсдалик совғалари, майда ҳайкалчалар, нэцкэ, қутичалар, пичоқ, қилич, ханжар соплари, суякдан безак берган ҳолда тайёрланган бошқа амалий безак маҳсулотлари.5
14Гул босилган газламалар ва чокли буюмларТурли хил матоларга гул босиш усулида тайёрланган буюмлар: «батик», миллий кўрпа ва кўрпачалар, ёстиқлар, белбоғлар, жияклар, сумкалар, тасмалар, болалар кийимлари ва бошқа чокли ҳунармандчилик буюмлари.10
15КаштачиликКаштачилик ва тўқилган буюмлар, шунингдек, қўлда тайёрланган бош кийимлар қисмлари (кашта машина ёрдамида ҳам тайёрланиши мумкин).10
16Зардўзлик буюмлариМеталл иплардан фойдаланган ҳолда зардўзлик услубида тайёрланган барча ҳунармандчилик маҳсулотлари.10
17Мусиқа асбоблариИшлаб чиқаришдан ташқари усулда тайёрланган барча турдаги миллий мусиқа асбоблари.5
18Чинни, фаянс ва сопол буюмлариЧинни, фаянс ва сополдан тайёрланган амалий безак санъатининг барча турлари, архитектура­безак элементлари; чинни, фаянс ва сопол буюмларини нақш ва трафарет билан безаш, лойдан тайёрланган уй ва ошхона буюмлари, тандирлар.10
19Қимматбаҳо металлдан ясалган заргарлик буюмлариҚонунчиликка мувофиқ тамғаланиши шарт бўлган пробали олтин, кумуш, платина ва платина гуруҳидаги металлардан ижодий, муаллифлик ва миллий услубда ясалган буюмлар.10
20ЎйинчоқларЁғоч, металл, гипс, мато, сопол ва бошқа материаллардан ишлаб чиқаришдан ташқари шароитда ясалган ўйинчоқлар.10
21Майда ҳайкалтарошлик буюмлариТабиий ва сунъий материаллар (гипс, шамот, мис, бронза, алюминий, суяк, ёғоч, тош, сопол, чинни, фаянс, ва бошқалар)дан ясалган барча турдаги ҳайкалтарошлик буюмлари.10
22Чарм маҳсулотлариЭгар­жабдуқ анжомлари, шу жумладан улар учун арқон, белбоғ, қайиш анжомлар, табиий ва сунъий чармдан тайёрланган миллий нимча ва бош кийимлар, чармдан тайёрланган эсдалик буюмлари ва бошқалар.10
23Муаллифлик мебелларини тайёрлашАмалий­безак санъати предметларига кирадиган мебель (тўпламлари ва алоҳида қисмлари).5
24Ёғочдан тайёрланган халқ ҳунармандчилиги маҳсулотлариОшхона анжомлари (ўқлов, туздон, нон қути, жува, кели, ош тахта, чақич), ёғоч, фанер ва ламинатдан тайёрланган турли ҳунармандчилик маҳсулотлари, беланчаклар, болалар аравачаси, бешик ва унинг анжомлари, турли хонтахталар, сандиқ, жовон, эшик, ром, безакли рейкалар, сурат учун ромлар (багет), токарлик ускунасидан тайёрланган ҳар хил шаклли ҳунармандчилик маҳсулотлари, ёғоч шахмат тахтаси ва донаси, панно, ёғочдан қўлда ва кичик механизация воситалари ёрдамида ясалган бошқа буюмлар.5
25Печка ва каминлар ясашПечкалар, каминлар, шу жумладан улар учун ҳаво сўриш қурилмалари.5
26Новдалардан
буюмлар тўқиш
Ўсимлик новдаларидан тўқилган буюмлар (қамиш, тол, похол, ток новдалари ва бошқа ҳар хил дарахт новдалари).10
27Мозайка ишлариДевор ва шифт мозайкалари, табиий ва сунъий материалдан мозайка паннолари тайёрлаш.5
28Кўзгу тайёрлашКўзгу ва кўзгу сиртлари тайёрлаш.5
29Шиша пуфлаш ишлариБадиий пуфлаш асосида ишланган бра, майда пластиклар, эсдалик буюмлари, тақинчоқлар.5
30Ҳажмли ва шаклли қолипларда қуйилган буюмларТабиий ва сунъий материаллардан қуйма услубда ишланган буюмлар, шунингдек (мураккаб механизм ва машиналардан фойдаланмаган ҳолда) мис, бронза, чўян, алюминийдан қўлда қуйма услубда ишланган маҳсулотлар.5
31СоатсозликДеворга осиладиган эксклюзив, полда турадиган, камин ва қўл соатлари тайёрлаш, соат механизмларини таъмирлаш.5
32Эмаллаш ишлариЭмал қопламали буюмларни тайёрлаш, эмал қопламаларини таъмирлаш ва тиклаш.5
33Эсдалик буюмлариТурли табиий ва сунъий материаллардан ҳар хил рангда тайёрланган эсдалик ва совға буюмлари; камар, нишонлар, тасбеҳ, гулдасталар, флористика, икебана ва бошқа буюмлар.10
34Оддий металлардан миллий услубда тайёрланган тақинчоқларОддий металлардан миллий услубда тайёрланган барча тақинчоқлар (туморлар, зираклар, зебугардон, билагузук, узук, тиллақош ва бошқалар).10

Эслатма! Кейинги сонларда якка тартибдаги тадбиркорлар учун қўлланиладиган солиқ имтиёзлари тўғрисида батафсил маълумотлар берамиз.

Шуҳрат ҲАКИМОВ,
Давлат солиқ қўмитаси, давлат солиқ бош инспектори.


TELEGRAM: 👉https://t.me/soliq_plus

🔰FACEBOOK: https://fb.com/Soliqplusuz



Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайтдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.
Условия использования материалов: Все права защищены законами Республики Узбекистан о средствах массовой информации и об авторском праве и смежных правах.

1) Необходимо поставить голубой линк к слову «Soliq plus / Налоги плюс» и направить на наш телеграм канал https://t.me/soliq_plus
2) Неосведомленность об этих правилах не освобождает от ответственности, зафиксированной в соответствующих законодательных актах.