ХИТОЙДА ШАХСИЙ ДАРОМАД СОЛИҒИДАН КИМЛАР ОЗОД ЭТИЛГАН?

Бугунги кунда Хитой Халқ Республикаси жаҳоннинг энг кўп сонли аҳолисига эга ҳудуд ҳисобланади. Шу боис, мамлакатнинг турли ҳудудларида турлича солиқ амалиёти жорий этилган. Гонконг яқин-яқингача Американинг иқтисодий тасарруфидаги ҳудуд бўлгани боис, анча либерал фаолият юритиб келган. Бироқ сўнгги пайтга келиб Хитой Гонконгни ўз “иқтисодий қаноти” остига олди. Шундан сўнг, Гонконг ва Хитой Халқ Республикаси ўртасида турли иқтисодий келишмовчиликлар, форс-межор ҳолатлари шаклланди. Айниқса эркин-иқтисодий зона бўлган Гонконгга шахсий даромад солиғининг киритилиши кучли эътирозларга сабаб бўлди.

Аслида шахсий даромад солиғи Хитойда 1980 йил 10 сентябрдан амалда эди. Бироқ бу солиқнинг Гонконгга иқтисодий таъсири сезиларли эмас эди. Ўн етти йил олдин, Хитой ва Гонконг ўртасида икки ёқлама солиққа тортишни тартибга солишга, аниқроғи, ушбу солиқ туридан қочишга қаратилган келишув мавжуд эди. Яъни имтиёзли солиқ ставкалари амалда эди.

Хўш, бу имтиёз қандай ишлар эди? Солиқ имтиёзларини олиш учун Гонконгда рўйхатдан ўтган компания Хитойда жойлашган компаниянинг барча акцияларининг камида 25 фоизига эга бўлиши керак. Ушбу шарт асосий ва ҳал қилувчи ҳисобланади. Бундан ташқари, 5% солиқ ставкалари (10% эмас, бошқа хорижий компаниялар учун бўлгани каби) дивидендлардан солиққа тортилади. Гонконгдаги компания акциядорлари фойдасига ушбу дивидендларни Хитойда жойлашган компания тўлайди, аммо Гонконг акционерлик компанияси дивидендларга солиқ тўламас эди. Боиси бу Гонконг солиқ қонунчилигида кўзда тутилмаган эди. Шу боис, одатда Гонконгда рўйхатдан ўтган компания Хитойда бизнес олиб бориш ва фойда олиш ҳуқуқини қўлга киритар эди. Гап шундаки, эндиликда капиталдан фойдаланганлик учун фоизларни тўлаш натижасида Хитойда олинган фойда Хитойда солиққа тортилиши белгилаб қўйилди. Бироқ номигагина унинг имтиёзли ставкаси сақлаб қолинди, яъни Хитойнинг бошқа провинцияси учун 10 фоиз бўлган солиқ Гонконгда 7 фоиз этиб белгиланди. Фойда шундаки, юқоридаги фоизлар Гонконгда солиққа тортилмайди, чунки улар Хитойда олинган. Аммо агар даромад Гонконгда, яъни унинг ҳудудида олинган бўлса, унда улар албатта солиққа тортилади.

Роялти ва фоизлар бир хил солиққа тортилади. Гонконгда қўлланиладиган қоидалардан фарқли ўлароқ, Хитойдаги бошқа хорижий компаниялар учун роялтилар ва фоизларга 10 фоиз миқдорида солиқ солинади.

ХИТОЙДА КИМ ҚАНДАЙ СОЛИҚ ТЎЛАЙДИ?

Шу пайтгача 5 маротаба ўзгартириш ва қўшимчалар киритилган “Хитой Халқ Республикасининг шахсий даромад солиғи тўғрисидаги қонуни”нинг 1-моддасига кўра, Хитойда жами 183 кун истиқомат қилган ҳар қандай жисмоний шахс резидент ҳисобланиб, Хитойнинг ташқарисида ва ундан ташқарида олган даромадларига ушбу Қонуннинг қоидаларига мувофиқ шахсий даромад солиғи тўлайди.

Хусусан, қуйидаги фаолият билан шуғулланувчи жисмоний шахсларнинг даромадларига шахсий даромад солиғи солинади:

  • Биринчи: иш ҳақи ва иш ҳақидан олинадиган даромадлар.
  • Иккинчи: меҳнатга ҳақ тўлашдан олинадиган даромадлар.
  • Учинчи: қўлёзмалардан олинган даромадлар;
  • Тўртинчи: роялти даромадлари.
  • Бешинчи: операцион даромад.
  • Олтинчи: фоизлар, дивидендлар ва дивидендлардан олинадиган даромадлар.
  • Еттинчи: мулкни ижарага беришдан олинган даромадлар.
  • Саккизинчи: мулкни топширишдан келадиган даромадлар.
  • Тўққизинчи: Тасодифан (мерос, мукофот пуллари) топилган даромадлар.

Резидент жисмоний шахсларнинг олдинги параграфнинг 1 дан 4 гача бўлган даромадлари (бундан кейин — жамлама даромад) солиқ йилига кўра шахсий даромад солиғини ҳисоблаш учун бирлаштирилади, олдинги банднинг 1 дан 4 гача бўлган қисмидан даромад оладиган норезидент жисмоний шахслар ой ёки даврга бўлинади. Шахсий даромад солиғи ставкаси қанча?

Хитойда шахсий даромад солиқлари асосий 3 тоифага ажратилади. Дастлаб, умумий даромад учун 3 фоиздан 45 фоизгача бўлган прогрессив солиқ ставкаси қўлланилади.

Тадбиркорлик фаолиятидан олинадиган даромад учун эса 5 фоиздан 35 фоизгача бўлган прогрессив солиқ ставкаси қўлланилади.

Сўнгги тоифадаги фоизлар, дивидендлар, мулкни ижарага беришдан олинадиган даромадлар, мулкни ўтказишдан олинган даромадлар ва тасодифий даромадлар 20 фоизга мутаносиб солиқ ставкасига тортилади.

ҚАЙСИ СОҲА ВАКИЛЛАРИ ШАХСИЙ ДАРОМАД СОЛИҒИДАН ОЗОД ЭТИЛГАН?

“Хитой Халқ Республикасининг шахсий даромад солиғи тўғрисидаги қонуни”нинг 4-моддасига мувофиқ, қуйидаги шахсий даромадлар шахсий даромад солиғидан озод қилинган:

  • Биринчи: Фан, таълим, технология, маданият, соғлиқни сақлаш, спорт, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва вилоят халқ ҳукумати, Давлат кенгаши вазирликлари ва комиссиялари ва Халқ-озодлик Армияси таркибидаги бўлинмалар, шунингдек хорижий ташкилотлар ва халқаро ташкилотлар томонидан бериладиган бошқа мукофотлар;
  • Иккинчи: давлат томонидан чиқарилган молиявий облигациялар бўйича фоизлар;
  • Учинчи: ягона миллий қоидаларга мувофиқ берилган субсидиялар ва имтиёзлар;
  • Тўртинчи: нафақа тўловлари, пенсиялар ва ёрдам фондлари;
  • Бешинчи: Суғурта қопламаси;
  • Олтинчи: Қайта иш ҳақи, ҳарбий хизматдан озод қилиш ва ҳарбий хизматчилар учун пенсиялар;
  • Еттинчи: ягона давлат регламентига мувофиқ кадрлар ва ишчиларга тўланадиган нафақа, ишдан бўшатиш, асосий пенсия ёки нафақага чиқиш, нафақага чиқиш ва нафақага чиққанлар учун нафақа;
  • Саккизинчи: тегишли давлат қонунларига мувофиқ солиқдан озод қилинган дипломатик вакиллар, консуллик мансабдор шахслари ва бошқа давлатлар элчихоналари ва консулликлари ходимларининг даромадлари;
  • Тўққизинчи: Хитой ҳукумати имзолаган халқаро конвенциялар ва битимларда назарда тутилган солиқлардан озод қилинган даромадлар;
  • Ўнинчи: Давлат Кенгаши томонидан белгиланган бошқа солиқлардан озод қилинган даромадлар.

СОЛИҚ ИМТИЁЗЛАРИ КИМЛАР УЧУН?

Қуйидаги ҳолатларнинг ҳар қандайида шахсий даромад солиғи камайтирилиши мумкин, маълум ҳажм ва муддатни вилоят, автоном вилоятлар ва муниципалитетлар ҳукуматлари белгилайди ва қайд этиш учун Халқ Конгрессининг Доимий қўмитасига маълумот тақдим этади.

Хўш, аслида Хитойда бугунги кунда шахсий даромад солиғидан имтиёз олувчилар мавжудми? Албатта мавжуд.

Хусусан:

  • ногиронлар;
  • етим-есирлар;
  • хизмат фаолияти давомида шаҳид бўлган фуқароларнинг оилалари учун ажратилган компенсация тўловларга;
  • табиий офатлар туфайли катта йўқотишларга дучор бўлган оилалар.

Ушбу имтиёзга фуқаролар Давлат кенгаши, Халқ йиғилиши доимий комиссияси текшириб тасдиқлаб берган ҳужжат асосида эга бўлишлари мумкин.

Хулоса ўрнида шуни айтиш мумкинки, Хитойда солиқ қонунчилиги анча жиддий бўлишига қарамасдан, тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчилар учун яхши имкониятлар яратилган. У ерда солиқ сиёсатини яхши тушунган тадбиркорлар яхши даромад топишади. Хусусан, Гонконгда корхона очган тадбиркор Хитойнинг бошқа ҳудудида даромад қилса, у Гонконгда солиққа тортилмайди. Чет эл инвесторлари учун ҳам бир қатор имтиёзлар жорий этилган. Шу каби кўплаб солиқ юкини камайтиришга қаратилган янгиликлар амалиётда қўлланиб келинмоқда. Бу эса Хитой иқтисодининг равнақ топишига туртки бўлмоқда.

Ҳусниддин ТУРДИҚУЛОВ,
Хитой тили таржимони.


TELEGRAM: 👉https://t.me/soliq_plus

🔰FACEBOOK: https://fb.com/Soliqplusuz



Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайтдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.
Условия использования материалов: Все права защищены законами Республики Узбекистан о средствах массовой информации и об авторском праве и смежных правах.

1) Необходимо поставить голубой линк к слову «Soliq plus / Налоги плюс» и направить на наш телеграм канал https://t.me/soliq_plus
2) Неосведомленность об этих правилах не освобождает от ответственности, зафиксированной в соответствующих законодательных актах.