ЯККА ТАРТИБДАГИ ТАДБИРКОРЛАР 2020 ЙИЛДА ҚАНДАЙ СОЛИҚЛАРНИ ТЎЛАЙДИ?

Сўнги йилларда мамлакатимизда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш ҳамда улар учун янада қулай шарт-шароитлар яратиш борасида олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотларни таъкидлаб ўтмоғимиз жоиз.

Хусусан, ҳунармандлар, касб-ҳунар коллежларининг битирувчилари, I ва II гуруҳ ногиронлари бўлган шахслар ҳамда қишлоқ жойларида маиший хизматлар кўрсатиш фаолиятини амалга оширувчи якка тартибдаги тадбиркорлар учун солиқларни тўлаш бўйича қатор имтиёзлар ва енгилликлар берилди.

Шунингдек, аҳолининг иш билан банд бўлмаган қисмини тадбиркорликка кенг жалб қилиш мақсадида, қонунчиликдаги мавжуд талабларни янада енгиллаштириш бўйича ҳукуматимизнинг қатор қарор ва фармонлари қабул қилинмоқда.

Амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мантиқий давоми сифатида 2020 йилдан бошлаб кучга кирган Ўзбекистон Республикасининг янги таҳрирдаги Солиқ кодекси ҳамда “2020 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги Қонуни билан якка тартибдаги тадбиркорлар учун янада пасайтирилган солиқ ставкалари ҳамда солиқларни тўлашнинг соддалаштирилган тартиблари жорий қилинди.

Жумладан, якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан тўланадиган қатъий белгиланган миқдорлардаги даромад солиғининг ставкалари ўтган йилдагига нисбатан 30 фоизгача пасайтирилди.

Масалан, 2019 йилда Тошкент шаҳрида чакана савдо фаолияти билан шуғулланувчи якка тартибдаги тадбиркор бир ойда 1 млн.сўм (вилоятлар марказида 750 минг сўм, туманларда 300 минг сўм) қатъий белгиланган солиқни тўлаган бўлса, жорий йилда ушбу миқдор 750 минг сўмни (вилоятлар марказида 600 минг сўмни, туманларда 200 минг сўмни) ташкил қилади.

Шундай қилиб, якка тартибдаги тадбиркорлар 2020 йилдан бошлаб солиқларни қандай тартибда тўлайди?

Жорий йилда ҳам якка тартибдаги тадбиркор томонидан товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилишдан тушган тушумларнинг чегараланган миқдоридан келиб чиқиб, солиқларни тўлаш тартиблари сақлаб қолинди. Булар қуйидагича:

1.Калекдарь йилида товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилишдан олинган тушуми 100 млн.сўмдан ошмайдиганякка тартибдаги тадбиркорлар даромад солиғини икки хил усулда:

  • ҳар ойда қатъий белгиланган миқдорлардаги солиқнитўлаши;
  • тадбиркорлик фаолиятидан олинган ҳақиқий даромади бўйича ушбу даромадларни олиш билан боғлиқ харажатлар суммасини чегириб ташлаган ҳолда доимий яшаш жойидаги давлат солиқ инспекциясига декларация топшириш йўли билан даромад солиғинитўлаши мумкин.

Якка тартибдаги тадбиркорлар учун қатъий белгиланган миқдордаги солиқнинг ставкалари йилдан йилга пасайтириб келинмоқда.

Шундай бўлсада, республикамизнинг чекка қишлоқ ва тоғли ҳудудларида тадбиркорлик фаолиятини амалга ошираётган, бироқ солиқ ставкасининг юқорилиги сабабли молиявий қийинчиликларга учраётган ёки тадбиркорлигини қонуний рўйхатдан ўтказа олмасдан таҳлика остида фаолият юритаётган шахслар ҳам учраб туради.

Даромад солиғини декларация асосида тўлаш тартибининг жорий қилиниши, бундай якка тартибдаги тадбиркорлар учун солиқ юкини янада пасайишига олиб келади.

2.Калекдарь йилида товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилишдан олинган тушуми 100 млн.сўмдан ошган бироқ 1 млрд.сўмдан ошмайдиган якка тартибдаги тадбиркорлар айланмадан олинадиган солиқни(аввалги ягона солиқ тўлови) тўлашга ўтказилади.

Бундай тадбиркорлар ҳам икки хил усулда солиқларни тўлашни танлаши мумкин:

  • календарь йилида реализация тушуми 100 млн.сўмдан ошганда, ошган суммадан айланмадан олинадиган солиқни тўлаши;
  • календарь йилида реализация тушуми 100 млн.сўмдан ошганда, айланмадан олинадиган солиқни тўлаш ўрнига ихтиёрий тарзда қўшилган қиймат солиғинива фойда солиғини тўлашни танлаши мумкин.

Ўтган 2019 йил давомида реализация тушуми 100 млн.сўмдан ошиб, ягона солиқ тўловини тўлашга ўтган бироқ қўшилган қиймат солиғининг афзалликларини билсада, тушуми 1 млрд.сўмга етмаганлиги учун солиқларни юридик шахслар учун белгиланган тартибда тўлашни танлай олмаган якка тартибдаги тадбиркорлар кузатилди.

Бундай тадбиркорлар учун қўшилган қиймат солиғини ихтиёрий тўлаш имкониятининг берилиши яхши самара беради.

3.Календарь йилида товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилишдан олинган тушуми 1 млрд.сўмдан ошган якка тартибдаги тадбиркорлар қўшилган қиймат солиғива фойда солиғини юридик шахслар учун белгиланган тартибда тўлашга ўтади.

Шунингдек, солиқларни юридик шахслар учун белгиланган тартибда тўлашга ўтган якка тартибдаги тадбиркорларга фойда солиғини ҳисоблаб чиқаришнинг соддалаштирилган тартибини танлашга ҳуқуқи берилди.

Бунда, фойда солиғининг соддалаштирилган тартибдаги солиқ базаси жами даромаднинг 25 фоизи миқдорида белгиланади.

Якка тартибдаги тадбиркор фойда солиғини ҳисоблаб чиқаришнинг соддалаштирилган тартибини танлаганда солиқни ҳисоблаб чиқариш мақсадида харажатлар ҳисобини юритиш мажбуриятларидан озод қилинади.

Якка тартибдаги тадбиркор томонидан солиқларни тўлаш тартибини қуйидаги жадвал шаклида ҳам кўришимиз мумкин.

Т/рРеализация тушумлари миқдориСолиқ туриСолиқ ставкасиСолиқларни тўлаш тартиби
1.100 млн.сўмгачаДаромад солиғи12 %
ёки
қатъий миқдордаги суммада
Солиқларни йиллик даромади тўғрисидаги декларация асосида
ёки
қатъий белгиланган миқдордаги суммада тўлашни танлаши мумкин.
2.100 млн.сўмдан 1 млрд.сўмгачаАйланмадан солиқ
ёки
ҚҚС ва Фойда солиғи
4 %
ёки
15 %
100 млн.сўмдан ошган суммадан айланмадан солиқни тўлашга ўтади
ёки
ҚҚС ва фойда солиғини тўлашга ихтиёрий ўтиши мумкин
3.1 млрд.сўмдан ортиқҚҚС ва Фойда солиғи15 %ҚҚС ва фойда солиғинитўлашга ўтади
ёки
фойда солиғини соддалаштирилган тартибда тўлашни танлаши мумкин.

Бундан ташқари, айрим тоифадаги солиқ тўловчилар учун солиқларни тўлаш тартиби қатъий белгилаб қўйилди.

Жумладан, товарларни импорт қилувчи тадбиркорлик субъектлари, товарларни (ишларни, хизматларни) сотишдан тушум миқдоридан қатъи назар, қўшилган қиймат солиғи тўловчилари ҳисобланади.

Шунингдек, жорий йилдан бошлаб концер-томоша фаолиятини амалга оширувчи жисмоний шахслар (санъаткорлар) даромад солиғини хизматларни реализация қилишдан олган даромадининг миқдоридан қатъий назар, йил якуни билан солиқ органига кейинги йилнинг 1 апрелига қадар йиллик декларация тақдим этиш йўли билан тўлайди.

НА РУССКОМ ЯЗЫКЕ⬇️

Шухрат Хакимов
Давлат солиқ қўмитаси,
давлат солиқ бош инспектори


TELEGRAM: 👉https://t.me/soliq_plus

🔰FACEBOOK: https://fb.com/Soliqplusuz



Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайтдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.
Условия использования материалов: Все права защищены законами Республики Узбекистан о средствах массовой информации и об авторском праве и смежных правах.

1) Необходимо поставить голубой линк к слову «Soliq plus / Налоги плюс» и направить на наш телеграм канал https://t.me/soliq_plus
2) Неосведомленность об этих правилах не освобождает от ответственности, зафиксированной в соответствующих законодательных актах.